Римда "Ливерпуль" мухлисларига арматура билан ҳужум қилишди

Aslanov Jasurbek
2 май 2018, 12:56
"Рома"га қарши Чемпионлар лигаси жавоб ўйинидан олдин Римда "Ливерпуль" мухлисларига ҳужум қилишди.

Маълумотларга кўра, 1 май куни қизилларнинг 27 ёшли ишқибози Карл Жонсон 29 ёшли дўсти Питер Сандерс билан меҳмонхонага қайтаётганида номаълум шахслар уларга арматура билан ҳужум қилишган. Бу воқеа футболга боғлиқми ёки йўқ, маълум эмас, чунки йигитларда "Ливерпуль"нинг ҳеч қандай кийими йўқ эди. Жонсон ва дўсти арзимас жароҳат олишди ва қочиб қолишга муваффақ бўлишди.

Бир ҳафта олдин, "Ливерпуль" ва "Рома" ўйинидан аввал инглиз мухлиси Шон Коксга пичоқ билан ҳужум қилишган эди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Liverpool Echo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›