Рикельме: "Месси ва Роналду? Иньеста футболни ҳаммадан яхшироқ тушунади"

Aslanov Jasurbek
21 мар 2016, 17:43
"Бока Хуниорс" собиқ ярим ҳимоячиси Хуан Рикельме Андрес Иньеста номига илиқ сўзлар айтди.

"Агар тўғрисини айтадиган бўлсам, Месси ва Роналду қолганлардан бир бош устун. Улар ҳар йили "Олтин тўп" учун курашишади. Биз аргентиналиклар Лео билан фахрланамиз. Ўзим кўпинча Иньеста билан суҳбатлашаман, уни диққат билан кузатиш керак. У футболни қандай ўйнаш кераклигини ўргатади. Андрес ўйинни ҳаммадан яхши тушунади, чунки буни ортиқча қийинчиликсиз амалга оширади. У ҳаммасини тўғри бажаради. Бундан ташқари, Иньестани инсон сифатида ҳам жуда ҳурмат қиламан" - дейди Рикельме.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›