Риццоли - Евро-2016нинг энг яхши ҳаками

9 ноя 2016, 08:21
Италиялик Никола Риццоли Евро-2016 мусобақасининг энг яхши ҳаками деб топилди.
Жулио Кампанати номидаги совринни топшириш маросими Италия ва Германия ўртасидаги ўйиндан олдин бўлиб ўтади. Бу учрашув 15 ноябрь куни «Сан-Сиро» стадионида ўтказилади.

Евро-2016да Риццоли 4та ўйинда ишлаганди. Улар орасида ярим финалдан ўрин олган Франция ва Германия (2:0) ўртасидаги ўйин ҳам бор.

Риццоли ЖЧ-2014нинг ҳам энг яхши ҳаками бўлганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: football-italia.net