Риберининг фикрича, "Бавария" ҳамда "Реал" ўртасидаги баҳсда етакчи йўқ

Aslanov Jasurbek
28 мар 2017, 10:26
"Бавария" ярим ҳимоячиси Франк Рибери "Реал"га қарши бўлиб ўтадиган Чемпионлар лигаси чорак финал учрашувлари ҳақида фикр билдирди.

"Бизни қийин кураш кутиб турибди. Чунки кучли жамоалар тўқнашади. "Реал"га ҳам осон бўлмайди, биз идеал формада бўлишимиз лозим. "Бавария"да суперфутболчилар бор, аммо "Реал"га қарши баҳсда хато қилиш мумкин эмас. Бу курашда етакчи йўқ - жамоалар тенг" - дейди Рибери.

"Бавария" ва "Реал" ўртасидаги илк баҳс 12 апрель куни немис гранди майдонида, жавоб ўйини эса 19 апрель куни "Сантьяго Бернабеу"да бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Kicker

Сўнгги янгиликлар

Барча ›