

"Биз ўйинни яхши бошлагандик. Бироқ ҳужумда омадсиз ҳаракат қилдик. Танаффусда Хайнкесс хатоларимизни тушунтириб берди.
Иккинчи бўлимда "Бавария" ҳақиқатдан ҳам ажойиб футбол намойиш этди. Сафарда ғалаба қозонганимиз жуда ажойиб бўлди. Шундай руҳда давом этиш керак. Бу турнирда хато қилиб бўлмайди. Ҳозирча ярим финал ҳақида ўйлашга эртароқ", - деди Рибери.



