

Франциялик футболчи тўққизинчи маротаба мазкур титулга эга чиқди. Қайд этиш жоизки, бугун хайрлашув учрашувида майдонга тушган Рибери 2007-йилдан буён мюнхенликлар шарафини ҳимоя қилиб келаётганди. Мамлакат чемпионлигини қўлга киритиш борасида Франк Риберидан кейинги ўринларда эса 8та соврин билан Мехмет Шолль, Оливер Кан, Бастиан Швайнштайгер, Давид Алаба, Томас Мюллер ва Арьен Роббен турибди.



