Рейна гол ўтказмаслик бўйича мавсум рекордини янгилади

Aslanov Jasurbek
1 дек 2015, 11:10
"Наполи" дарвозабони Европа чемпионатларида қуруқ серия давомийлиги бўйича мавсум рекордини ўрнатди.

33 ёшли испаниялик  534 дақиқа давомида дарвозасидан гол ўтказмади. Унинг сериясини А Сериянинг 14-турида "Интер" ҳужумчиси Адем Ляич тўхтатди. Ўйин 2:1 ҳисобида "Наполи"нинг ғалабаси билан якунланди.

Бундан олдинги мавсум рекорди яна бир испаниялик Давид де Хеага тегишли эди, у "Манчестер Юнайтед" сафида 500 дақиқа давомида дарвозасини қуруқ сақлаган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com