Рэшфордга асосий даъвогар жамоа номи маълум бўлди

Mirjalol Normatov
21 дек 2018, 20:55
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рэшфорд жамоасини ўзгартириши мумкин.

"Corriere della Sera" хабарига кўра, 21 ёшли футболчининг хизматларига "Милан" жиддий даъвогарлик қилмоқда.

"Россонери"лар "Лос-Анжелес Гэлакси" ҳужумчиси Златан Ибрагимович билан келиша олмади. Унинг альтернативи сифатида айнан Рэшфорд кўрилмоқда. 21 ёшли вингер 65 миллион еврога баҳоланмоқда.

Бу мавсумда Рэшфорд "қизил иблислар" таркибида 20 ўйинда 4 гол киритди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Corriere della Sera