UZ

Сўнгги янгиликлар

21:53Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  1 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  1 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  2 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  16 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  7 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  7 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  4

РЕПОРТАЖ. "Бунёдкор" академиясида очиқ эшиклар куни ўтказилди Янгиликлар

РЕПОРТАЖ. "Бунёдкор" академиясида очиқ эшиклар куни ўтказилди

"Бунёдкор" академиясида оммавий футболни ривожлантиришга қаратилган тадбир ҳақида.

ОФК томонидан икки юлдузли мақомини олган "Бунёдкор" академиясида оммавий футболни янги босқичга олиб чиқиш бўйича қатор ишлар олиб бориляпти. 

Ҳусусан октябрь ойидан бошлаб ҳафтанинг ҳар шанба куни ўз иқтидорини намоён қилиш истагида бўлган 5-10 ёш тоифасидаги болалар учун академияда очиқ эшиклар куни бўлиб ўтмоқда. Болалар  қабули мутлақо бепул этиб белгиланган. Бугун эса мазкур тадбирнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Эрта тонгдан бошланган очиқ эшиклар кунида кўплаб болалар ўз ота-оналари ҳамроҳлигида ташриф буюриб  даврасида тўп тепиш имконига эга бўлишди. Академия мураббийлар уларнинг ҳаракатини кузатиб борганини айтиш мумкин. Шунингдек, турли егуликлар, тадбир сўнгида эса эсдалик совғалари тортиқ қилинганини қўшимча қилиш даркор.


"Бунёдкор" бош директори Азиз Ҳайдаров мазкур тадбирдан бош мақсад нима эканлиги ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. 

— Буни аввалдан режалаштирган эдик. Фақат очилиш куни аниқ эмасди. Қайсидир маънода янгилик сифатида қабул қилиш мумкин. Очиқ эшиклар кунида албатта футболчи бўлиш шарт эмас.Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга ўз ҳиссамизни қўшишни истаймиз.  Ўз оилалари билан келиб, футбол ҳавосидан баҳра олишса бас. Майдонда тўп тепаётган болалар орасидан иқтидорини кўрсак, ўзимизга таклиф қиламиз. Умуман олганда футбол байрами қилиб беришга ҳаракат қилмоқдамиз. Бошланиши доим қийин. Бу анъанавий ўтади. Камчиликларимизни тўғирлашга интиламиз.  

Энг муҳими "Бунёдкор"га мухлисларни қайтаришимиз зарур. Бизни қўллаб-қувватлайдиган ишқибозларимиз учун ҳаракат қиламиз, деб баралла айта оламан.  




ҚОЛГАН СУРАТЛАРНИ САЙТИМИЗНИНГ ГАЛЕРЕЯ БЎЛИМИДА ТОМОША ҚИЛИШИНГИЗ МУМКИН 


Суратлар муаллифи: Хуршида Абдикулова 

Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика