UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42ЖЧ-2026 саралаши. Украина Исландияда супер ғалаба қайд этди, Германия, Франциядан голлар шодаси ва бошқа натижалар  0 01:15Амир Галенои: "Жаҳон чемпионати олдидан бизга катта тажриба бўлди"  0 00:57Сон Хён Мин рекордчига айланди  0 00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  8 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  7 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  3 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  23 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  5 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  10 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6

Александр Гейнрих, Азиз Ҳайдаров, Ислом Иномовлар қатнашган 2006 йилги Осиё ўйинларини ёдга оламиз Янгиликлар

Александр Гейнрих, Азиз Ҳайдаров, Ислом Иномовлар қатнашган 2006 йилги Осиё ўйинларини ёдга оламиз

2006 йил Доҳа мезбонлик қилган Осиё ўйинлари барчанинг ёдида бўлса керак.

Ўшанда Рауф Инилеев бошчилигидаги олимпия терма жамоамиз Қатарда ўтказилган Осиё ўйинларида жуда чиройли ўйин кўрсатган ҳолда барчанинг эътирофига сазовор бўлганди.  Турнирда "А" гуруҳидан ўрин олган вакилларимизга БАА, Қатар, Иордания рақиблик қиладиган бўлди. Гуруҳдаги учта учрашувда ғалаба қозониб 9 очко жамғарган футболчиларимиз чорак финалда Ироқ билан тўқнаш келишади. Ўшанда жуда тартибли ва иродали ўйин намойиш қилган ҳамюртларимиз экстра-таймларда ўтказиб юборилган гол эвазига мағлуб бўлишганди. Қўшимча бўлимларда Асрор Алиқулов майдондан қандай четлатилгани ёдингизда бўлса керага. 

Шунга қарамасдан улар гуруҳ босқичида мезбонлардан ва бизга доим муаммо бўладиган БААдан устун келишганди. Ҳужумчимиз Александр Гейнрих эса тўртта учрашувда бешта гол билан тўпурарлар пойгасида иорданиялик Одайи Сайфидан кейинги ўринни банд қилган. Дарҳақиқат таркиб жуда кучли, деярли барча футболчилар Олий лигада ўз жамоасининг етакчиси бўлиб улгурган, миллий терма жамоада ҳам муҳим футболчи сифатида тилга олинаётганди. Мазкур турнирдан бир йил ўтиб Рауф Инилеев миллий жамоа бош мураббийига айланади ва термамизни 2007 йилги Осиё кубогига тайёрлайди. Қуйида фотосуратлар орқали ушбу мусобақани ёдга оламиз.


Инилеев Осиё ўйинларига учта ёши катта футболчи сифатида Темур Кападзе, Сервер Жепаров, Асрор Алиқуловни танлайди. Таркибдаги қолган барча футболчилар Олий лигада аллақачон мухлислар оғзига тушганди. 


Мазкур терма жамоадаги футболчилар Инилеев даврида миллий жамоанинг ҳам ўзаги бўлиб хизмат қилди. 


Илҳом Суюновнинг тезкор рейдлари ва кучли зарабаларини мухлислар ҳамон завқ билан ёдга олишади. Афсуски, шундай футболчи бутсаларини эрта михга илишга мажбур бўлди. 2014 йил Тошкентнинг "Локомотив" жамоасидан кетганидан сўнг бошқа яшил майдонга қайтмади. Айни вақтда "Пахтакор" клуби тизимида фаолият олиб бормоқда. 


Сашадан доимгидек ноодатий голни нишонлаш. Бу лаҳзалар учун ҳаттоки борингни бергинг келади. 


Бугунги кунда "Чиғатой" футбол мактабида мураббийлик қилаётган Ильдар Магдеев узоқ йиллар "Пахтакор"нинг асосий футболчиси бўлиб келди. Аслида у Бухоро футболи тарбияланувчиси саналади. "Оқ-тепа" жамоасидаги фаолиятидан сўнг 2015 йилда бутсаларини михга илди. 


Гейнрих ҳозиргина қайси терма жамоа посбонини ранжитди?


Нестеровдан яна бир ажойиб сейв. Унинг ортида барчага яхши таниш бўлган Ислом Иномов. Иномовнинг ўйинларини ҳам  соғинганлар орамизда топилади деб ўйлаймиз. Ушбу футболчи фаолиятининг сўнги дамларида "Сурхон", "Андижон" жамоаларида тўп тепди. Ҳозирда "Бунёдкор" клубида спорт директори сифатида иш бошлади. 


Майдонда қора ишни бажарадиган Азиз Ҳайдаров амирлик футболчига қарши. 


19 ёшли Камолиддин Мурзоев ўзининг илк катта турнирида рақибига қарши

Абдулазиз Искандаров тайёрлади.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика