Рэмзи "Ювентус"дан кетишни истайди

Mirjalol Normatov
9 фев 2020, 13:58
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи ёзда жамоани тарк этиши мумкин.

"Tuttosport" хабарига кўра, футболчи ўйин амалиёти камлигидан мамнун эмас.

У кеча А Серия доирасида "Верона"га қарши ўйиннинг 72-дақиқасида захирадан майдонга тушди. Шунингдек, "Фиорентина" ҳамда "Наполи"га қарши ўйинларда эса захирада қолди.

Ундан ташқари, клубдагилар 29 ёшли хавбекнинг жисмоний ҳолатидан мамнун эмас. Шу боисдан Маурицио Сарри уни кўп ҳам ўйнатмаяпти.

Ҳозирча футболчига бошқа клублардан қизиқишлар йўқ.

Рэмзи ушбу мавсумда А Серияда 12 ўйинда қатнашиб, 1 гол урди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: La Gazzetta dello Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›