Рэмсдейл сентябрь бошидан бери биринчи марта "Арсенал" дарвозасини қўриқлайди

Sherzod Nurmatov
25 ноя 2023, 15:51
Давид Райя "Брентфорд"га қарши ўйнай олмайди.

"Арсенал" дарвозабони Аарон Рэмсдейл куз бошидан бери илк бор дарвозага қайтади, дея хабар берди Фабрицио Романо.

Давид Райя ижара асосида ўйнаётгани учун "Брентфорд"га қарши ўйинда қатнаша олмайди ва "канонирлар" бош мураббийи Микель Артета Рэмсдейл ўйинда асосий таркибда майдонга тушишини тасдиқлади.

25 ёшли Аарон Рэмсдейл "Арсенал" либосида сўнгги бор 3 сентябрь куни "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда майдонга тушган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano