

"Мен ўзимни 10, 12, 15 йил давомида "Арсенал"да кўряпман – мана мақсад, шунча вақт давомида чўққида қолиш. Умид қиламанки, ҳеч қачон кетишимга тўғри келмайди. Мен ушбу футбол клубида ҳақиқий қаҳрамон ва афсонага айланишни хоҳлайман", – деди Рэмсдейл.
Рэмсдейл 2021 йилда "Арсенал"га ўтганди. 24 ёшли англиялик футболчининг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг июнига қадар тузилган.
Рэмсдейл 2022/23 йилги мавсум барча мусобақаларда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 27 та гол ўтказиб юборди ва 13 та ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.



