Рейес: "Севилья" билан шартномамни охиригача ўтамоқчиман"
18 сен 2014 14:41
Янгиликлар
Рейес: "Севилья" билан шартномамни охиригача ўтамоқчиман"
"Севилья" ярим ҳимоячиси Хосе Антонио Рейес ўз жамоасини ўзгартириш ҳақида ўйлаётгани йўқ.
"Севилья" билан шартномам яна бир йил ўз кучида қолади ва нима бўлишидан қатьий назар, бу келишувни охиригача ўтамоқчиман. Мавсум сўнггида нима қилишни ўйлаб кўраман. Охирги ўйинларда асосий таркибда майдонга чиқмаганимга келадиган бўлсак, буни бош мураббий хал қилади. Айнан у асосий таркибни аниқлайди. Мен кўпроқ ишлашим керак. Кундан-кунга ўзимни яхши ҳис қиляпман" - дейди Рейес.
Фикрлар