

“Олтин бутса” бу ажойиб, унга индивидуал совринларни қўлга киритиш ёқади, бироқ Харри жамоаси билан совринларни қўлга киритишни истайди.
Агар у “Тоттенҳэм” янада кучайишини ҳис қилмаса, у бошқа варинатларни кўриб чиқишга мажбур бўлади. Ажойиб стадион, бетакрор мухлислар- бу ҳаммаси яхши. Аммо у “Тоттенҳэм”ни йирик совринлар учун курашишини истайди.
Шундай клублар борки, масалан “Манчестер Юнайтед сингари жамоалар Кейнни қўлга киритишдан хурсанд бўлишади. У бетакрор футболчи ва яхши йигит ва бундай футболчиларни кўпчилик жамоалар ўз сафларида кўришни исташади”, деди Реднапп.



