Record: МЮ Бруну Фернандешнинг трансферини ҳал қилди

Aslanov Jasurbek
29 янв 2020, 00:51
"Спортинг" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш атрофидаги воқеалар ниҳоят якунланадиган кўринади.

У фаолиятини "қизил иблислар" сафида давом эттиради. "Record" хабарига кўра, МЮ 25 ёшли хавбек учун 55 миллион евро тўлайди. "Спортинг", шунингдек, 25 миллион евро миқдоридаги эҳтимолий бонусларга ҳам эга чиқиши мумкин. 

"Correio da Manhã" маълумотларига қараганда, футболчи МЮ сафида 20 ўйинда майдонга тушиб, 15 голга муаллифлик қилса, лиссабонликларга яна 10 миллион евро тўланади.

TVI24 эса "Спортинг" Брунунинг кейинги сотуви миқдорининг 10 фоизига эгалик қилиши ҳақида хабар қилди.

Аввалроқ Фернандеш "Юнайтед"да ҳафтасига 130 минг фунт ишлаб топиши ҳақида хабар бергандик.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Record