UZ

Сўнгги янгиликлар

02:55Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди  91 01:06Месси жарима зарбасидан урилган голлар сони бўйича Пелени ортда қолдирди  9 00:29Арбелоа Трентни машғулотга кечиккани учун "Атлетико"га қарши дербида захирада қолдирди  8 00:20МЛС. "Интер Майами" "Нью-Йорк Сити"ни мағлубиятга учратди. Месси 901-голини урди  3 00:15Англия Лига кубоги. "Арсенал" – "Манчестер Сити" 0:2  3 00:01Ла Лига. "Реал Мадрид" – "Атлетико". Бошланғич таркиблар аниқ!  26 23:25Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!  66 22:57Тудор АПЛдаги шармандали мағлубиятдан сўнг матбуот анжуманига кирмади  4 22:31"Яйпан" Қирғизистон клуби билан ўйнади. Икки жамоа икки хил натижа эълон қилди  2 21:55"Тоттенхэм" АПЛда ўтган йилдан буён ғалаба қозона олмаяпти  1 21:34АПЛ. "Тоттенхэм" "Ноттингем"га йирик ҳисобда енгилди, "Астон Вилла" ғалаба қозонди  0 21:09"Ғазалкент" назорат ўйинида "Оқ-тепа"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 20:50Флик Гвардиоланинг рекордини такрорлади  3 20:33Лига кубоги финали. "Арсенал" – "Манчестер Сити". Абдуқодир Ҳусанов бошланғич таркибда  16 20:01ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди  70

“Реал”нинг ёзги трансфер ойнасидаги режалари маълум Янгиликлар

“Реал”нинг ёзги трансфер ойнасидаги режалари маълум

Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар бермоқда.

Манбага кўра, “Реал” ёзда Иско, Марсело, Альваро Одриосола, Лука Йович, Мариано Диаз ва Дани Себальос бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Клуб шу орқали харажатларни тежаб қолмоқчи.

Ёздаги илк трансфер эса эркин агент сифатида жамоага келадиган Давид Алаба бўлади. Томонлар аллақачон келишувга эришган ва расмий хабар эълон қилиниши кутилмоқда. Устувор мақсадлар қаторида Килиан Мбаппе ва Эрлинг Холанд бор. Мбаппенинг ПСЖ билан шартномаси 2022 йил ёзида тугайди ва у битимни узайтиришга шошилмаяпти. Холанднинг агенти Мино Райола эса мижозига янги жамоа излашда давом этмоқда.

Ярим ҳимояга “Ренн”дан 18 ёшли француз Эдуардо Камавингани сотиб олиш режалаштирилган.

Пау Торрес (“Вильярреал”) ва Жюль Кунде (“Севилья”) эса жамоани тарк этиши кутилаётган Серхио Рамос ва Рафаэль Вараннинг ўрнига ҳимояни кучайтириш учун олиб келиниши мумкин.

Мадридликлар устози Зинедин Зиданнинг клубдаги келажаги эса номаълумлигича қолмоқда.

Аввалроқ, El Chiringuito Эден Азар трансферга қўйилгани ҳақида хабар берганди.

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика