"Реал"нинг яна бир футболчиси "Аталанта"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади

Aziz Tukhtamuradov
25 фев 2021, 08:28
"Реал" ЕЧЛ 1/8 финали доирасида "Аталанта"га қарши ўйин ўтказди.

Ушбу баҳснинг 23-дақиқасида мадридликлар ҳимоячиси Каземиро сариқ карточка ишлаб олди. 

Бу орқали унинг сариқ карточкалари сони 4 тага етди. Эндиликда у "Аталанта"га қарши жавоб ўйинини ўтказиб юборади. 

Қайд этиш лозимки, "Реал"нинг айни пайтда кўплаб футболчилари жароҳат олган ва шу сабаб жамоа асосий таркибда ўйинларда майдонга туша олмаяпти. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta Sports