"Реал"нинг собиқ бош мураббийи жамоага қайтишга яқин

Mirjalol Normatov
7 янв 2019, 10:55
"Реал"нинг собиқ бош мураббийи Жозе Моуриньо "қироллик клуби"га қайтишга яқин.

Ҳозирда Испаниянинг футболга аталган барча нашрлари шу ҳақида бонг урмоқда. Кеча "Реал" ўз майдонида "Реал Сосьедад"га мағлуб бўлганидан кейин Соларининг истеъфосига яқин кўринмоқда.

Олдинроқ Моуриньо "Бенфика"дан тушган таклифга рад жавобини бергани борасида маълумотлар берилганди. Бунинг сабаби сифатида у "Реал"га розилик бериб қўйгани бўлган экан.

Моуриньо ўтган ойда "Манчестер Юнайтед"дан истеъфога чиққанди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›