

Натижада 21 ёшли ҳужумчи жорий мавсум “Барселона”га гол урган “Реал”нинг собиқ ўйинчилари қаторидан жой олди. Амалдаги мавсумда Майоралдан ташқари, Пабло Сарабия (“Севилья”, 1:2), Эсекиэл Гарай (“Валенсия”, 1:1) ва Серхио Каналес (“Бетис”, 4:3) ҳам “Барселона”га гол киритган эди



