"Реал"ни ким бошқариши маълум бўлмоқда

Mirjalol Normatov
13 ноя 2018
"Реал" раҳбарияти Сантьяго Соларига 2020 йилнинг ёзигача шартнома таклиф қилади.

"Marca" хабарига кўра, бундай қарорни Флорентино Переснинг ўзи илгари сурмоқда. У аргентиналикнинг жамоада ишлаётганидан мамнун бўлмоқда.

Солари бундан икки ҳафталар олдин Хулен Лопетегининг ўрнини эгаллаганди. Унинг қўл остида "Реал" барча турнирларда 4 ўйинда ғалабага эришди. Тўплар нисбати 15:2га тенг.

Айни дамда "Реал" Испания чемпионати турнир жадвалининг 6-поғонасини эгаллаб турибди.

Олдинроқ "Реал" Антонио Контенинг номзодидан воз кечгани борасида маълумотлар берилганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca