"Реал"га қарши баҳсда Швайнштайгер сардор бўлади

Aslanov Jasurbek
27 июл 2017, 15:49
"Реал"га қарши ўйнайдиган MLS юлдузлари терма жамоаси сафига чақирилган "Чикаго Файр" ярим ҳимоячиси Бастиан Швайштайгер жамоани майдонга сардор сифатида олиб чиқади.

32 ёшли немисдан ташқари Давид Вилья ("Нью-Йорк Сити") ва Тим Ховард ("Колорадо-Рэпидз") сардорлик учун даъвогарлик қилишган эди. MLS юлдузлар терма жамоаси ва "Реал" ўртасидаги ўртоқлик ўйини 2 август куни бўлиб ўтади.

Бастиан Швайнштайгер MLSнинг 16 та учрашувида майдонга тушиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›