“Реал” Зиданнинг ёрдамчисини клубга қайтарди

31 окт 2018, 08:26
Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Антонио Пинтус лавозимига қайтди.

“Реал” Зинедин Зидан даврида футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги учун жавоб берган италиялик Антонио Пинтусни лавозимига қайтарди. Энди Пинтус вақтинчалик бош мураббий вазифасини бажарувчи Сантьяго Солари билан биргаликда ишлайди.

Эслатиб ўтамиз, собиқ мураббий Хулен Лопетеги даврида футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигига Оскар Каро жавоб берган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Marca