"Реал" Зидан дисквалификацияси учун эътироз билдиради

Aslanov Jasurbek
28 окт 2014, 12:40
"Реал" ўз расмий сайтида "Кастилья" бош мураббий Зинедин Зидан дисквалификацияси учун эътироз билдиришини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, мураббий керакли лицензиясиз ишлагани учун уч ойга дисквалификация қилинган.

"Биз дисквалификацияни ноҳақлилигини исботлаш учун барча қонуний йўллардан фойдаланамиз" - деб ёзилади эътирозномада.

"Реал"дагиларнинг тасдиқлашича, "Кастилья" бош мураббийи Серхио Санчес бўлган, ҳужжатларга биноан Зидан унинг ёрдамчиси сифатида қайд этилган.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: sport-express.ru