"Реал" "Ювентус"га 32 млн. евро тўлаб, Моратани қайтаришга қарор қилди

Aslanov Jasurbek
5 фев 2016, 14:16
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан "Ювентус" ҳужумчиси Альваро Мората хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Маълумотларга кўра, "Қироллик клуби" Испания терма жамоаси футболчиси учун 32 млн. евро тўлаб, уни қайтаришга қарор қилди. Аммо ҳужумчининг ўзи бир неча маротаба "қаймоқранглилар" сафига қайтмаслигини айтган.

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" ҳам 23 ёшли Моратани харид қилишга уриниши мумкин. Бундай вазиятда "Реал" футболчи учун 50 млн. евро тўлашига тўғри келади.

Италия чемпионати турнир жадвали ва тўпурарлари билан танишинг.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›