"Реал" ёзда Хамес ёки Искони сотмоқчи

Aslanov Jasurbek
1 мар 2016, 12:12
"Реал" раҳбарияти ва мураббийлар штаби ёзда ярим ҳимоячи Иско ёки Хамес Родригесни трансферга қўймоқчи.

Маълумотларга кўра, клубдагилар бу икки футболчининг ўйинидан мамнун эмас. Хамесда жамоа собиқ мураббийи Рафаэль Бенитес билан муаммолар бўлган эди. Бундан ташқари, Хамес ноябрь ойида маошини кўтаришни сўрагани ҳам раҳбариятга ёқмаган. "Реал"дагилар Зинедин Зидан колумбияликнинг аввалги даражасига қайтаришига умид билдирмоқда.

Искога тўхталадиган бўлсак, мураббийлар унинг барқарор ўйин кўрсатмаётганидан норози.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS

Сўнгги янгиликлар

Барча ›