"Реал" ёзда "Рома" дарвозабонини сотиб олмоқчи

2 фев 2018, 13:13
Мадриднинг "Реал" клуби Италиянинг "Рома" клуби Алиссонга қизиқиш билдирмоқда.

Mundo Deportivo нашрининг хабарига кўра, клуб келаси мавсумни янги дарвозабон билан бошлашни истамоқда.

Бразилиялик дарвозабон "қаймоқранглилар" қизиқиш доирасида. Шундай бўлсада "Реал" Куртуа ва Де Хеага бўлган қизиқишини йўқотмаган. Алиссонга "Ливерпуль" жамоаси ҳам қизиқиш билдирмоқда. Қишки трансфер вақтида мерсисайдликлар дарвозабонни сотиб олишга уриниб кўрганди, аммо рад жавобини олишди.


Ўхшаш янгиликлар


Манба: footballhd.ru