"Реал" ёзда Англия терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзоламоқчи

Alisher
18 апр 2022, 17:17
Мадриднинг "Реал" клуби раҳбарлари "Челси" ва Англия терма жамоаси ҳимоячиси Рис Жеймс билан шартнома имзолашмоқчи.

Мадрид жамоаси 22 ёшли англиялик футболчини ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўради.

Жеймснинг Лондон клуби билан амалдаги келишуви 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Рис жорий мавсум АПЛ доирасидаги 19та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол ва 6та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: The Mirror