"Реал" ярим ҳимояни кучайтириш учун энг муҳим трансфер мақсадини аниқлаб олди
21 апр 2022 14:07
Янгиликлар
"Реал" ярим ҳимояни кучайтириш учун энг муҳим трансфер мақсадини аниқлаб олди
Дортмунднинг "Боруссия" клуби ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем ёзги трансфер ойнасида "Реал"нинг муҳим мақсадларидан бирига айланди.
"Қаймоқранглилар" ёш ўйинчини харид қилиш учун сезиларли маблағ тикишга тайёрлар. Мадрид клуби босслари ушбу трансфер узоқ муддатли келажак ва ҳозир учун сармоя деб ҳисоблашмоқда.
Беллингем 2020 йилда "Боруссия"га "Бирмингем"дан 25 млн евро эвазига ўтганди. Ўйинчининг "арилар" билан шартномаси 2025 йилга қадар мўлжалланган.
18 ёшли англиялик жорий мавсум барча мусобақаларда 40та ўйинда майдонга тушиб, 6та гол ва 13та ассист қайд этди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар