

Ёзда футболчининг шартномасида унинг 75 млн евро эвазига Дортмунд жамоасидан кетиши мумкинлиги борасидаги банд фаоллашади. Норвегия терма жамоаси форварди учун бош вариант "Реал"га ўтиш ҳисобланади.
Холандга шунингдек "Манчестер Сити", ПСЖ, "Ливерпуль" ва "Челси" қизиқмоқда. Футболчи ўзининг атрофидаги инсонларга ҳали якуний қарорга келмаганини хабар қилди.
21 ёшли Холанд жорий мавсум "Боруссия" либосида барча мусобақаларда 10та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 8та ассист қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе ҳам мавсум сўнггида испан гранди либосини киймоқчи.



