"Реал" хавбеки "Вильярреал"га ўтишга яқин

Alisher
22 июл 2020, 16:37
Мавсумни ижара асосида "Леганес"да ўтказган "Реал" ярим ҳимоячиси Оскар Родригес "Вильярреал"га ўтишга яқин.

"Қироллик клуби" асосий жамоада атиги битта ўйин ўтказган футболчининг трансферидан 20 миллион евро атрофида ишлаб олмоқчи.

Оскар "Леганес" таркибида барча мусобақаларда 32та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 2та ассист қайд этди.

Эслатиб ўтамиз, "Вильярреал" Ла Лигада 5-ўринни эгаллади ва Европа Лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этади.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›