"Реал" хавбеки жамоани тарк этмоқчи

Sherzod Nurmatov
21 июн 2024
Пауло Яго ўз хоҳишини клубга маълум қилди.

Мадриднинг "Реал" клуби ярим ҳимоячиси Пауло Яго ёзда жамоани тарк этмоқчи, деб хабар бермоқда "The Athletic".



Хабар беришларича, 17 ёшли Яго аллақачон клубга ўз истагини айтган. Ярим ҳимоячини "қироллик клуби" таклиф қилган шартнома шартлари қониқтирмади ва энди у янги клуб изламоқда. Ягони қайта солиб олиш ҳуқуқи билан сотиш варианти кўриб чиқилмоқда.

Шунингдек, Пауло Яго Испания чемпионатида қолмаслиги ҳам тахмин қилинмоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Athletic