

"Қироллик клуби" 21 ёшли футболчи учун янги беш йиллик шартнома тайёрлайди.
Форварднинг "бланкос" билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.
"Реал" Винисиусни 2018 йилда "Фламенго"дан 45 млн евро эвазига харид қилганди. Жуниор жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 23та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 5та ассист қайд этди.



