"Реал" Винисиус Жуниорга яхшиланган шартнома таклиф қилишга тайёр

Alisher
13 май 2022, 13:47
"Реал" ҳужумчи Винисиус Жуниорга шартнома бўйича яхшиланган шартнома беришга тайёр.

Клуб бразилиялик футболчининг шартномаси борасида шартларни яхшиламоқчи, сабаби у жамоанинг муҳим қисми ҳисобланади.

21 ёшли форварднинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. У жамоада 2018 йилдан бери ўйнайди.

Винисиус 2021/22 йилги мавсум Мадрид клуби сафида барча мусобақаларда 50та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол ва 20та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: mundodeportivo.com