

"Қаймоқранглилар" бош мураббийи Зинедин Зидан клубга 29 ёшли ўйинчига ишонч билдираётганини маълум қилди.
Шу сабаб "Реал" битим шартларини яхшилади. Васкесга олдинроқ 10 фоиз маош тушиши (йилига 3,5 миллион евро) билан шартнома таклиф қилишаётган эди.
Мадридликлар энди футболчига 1 йилга узайтириш имконияти билан 3 йиллик шартнома таклиф қилишмоқда, маош - йилига 5 млн евро атрофида. Васкесни шартлар қониқтирмоқда.



