UZ

Сўнгги янгиликлар

"Реал" Варанни "Манчестер Юнайтед"га қўйиб юборишга тайёр Янгиликлар

"Реал" Варанни "Манчестер Юнайтед"га қўйиб юборишга тайёр

"Реал" марказий ҳимоячи Рафаэль Варанни "Манчестер Юнайтед"га сотиш вариантини ўрганмоқда.

"Қироллик клуби" босслари франциялик ўйинчи билан шартномани узайтириш имкониятларини паст баҳолашмоқда. Шу сабаб "қаймоқранглилар" Варанни ёзги трансфер ойнасида сотишмоқчи.

Ҳимоячининг клуб билан тузган шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. МЮдан ташқари Рафаэлга "Ювентус", ПСЖ ва "Челси" қизиқиш билдирмоқда.

Варан жорий мавсум Ла Лига доирасидаги 24та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика