"Реал" ва ПСЖ Экитике учун "Ньюкасл" билан курашмоқда

Alisher
22 июн 2022, 10:16
"Реймс" форварди Уго Экитике фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкин.

Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар бермоқда.

19 ёшли француз учун "Ньюкасл" даъвогарлик қилмоқда. Ўйинчи учун курашишга "Реал" ва ПСЖ ҳам тайёр.

Экитике 2021/22 йилги мавсум "Реймс" сафида 27та ўйинда майдонга тушиб, 11та гол ва 5та ассист қайд этди. Transfermarkt ўйинчини 28 млн еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano