"Реал" ва "Челси" афсоналари июнда баҳс ўтказишади
20 мар 2019 11:10
Янгиликлар
"Реал" ва "Челси" афсоналари июнда баҳс ўтказишади
"Реал" президенти Флорентино Переснинг сўзларига кўра, 23 июнь куни "Сантьяго Бернабеу" стадионида "Қироллик клуби" ҳамда "Челси" афсоналари ўртасида хайрия ўртоқлик ўйини ўтказилади.
Ўйиндан тушган пуллар "Реал"нинг ижтимоий лойиҳаларига, хусусан "адолатсизлик ва нотенгликдан азият чекаётган болалар" лойиҳасига сарфланади.
Чипта нархи - 5 евро.
Учрашувда Рауль, Роберто Карлос, Стив Макманаман, Альваро Арбелоа, Марсель Десайи, Эйдур Гудьонсен, Майкл Эссьен, Рикарду Карвалью ва бошқа юлдузлар иштирок этишади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Фикрлар