

"Бавария" ва "Реал" ёзги трансферлар ойнасида клубини ўзгартиришни хоҳлаётган ва топ-клубга йўл олишни хоҳлаётган 23 ёшли ярим ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда.
Ўйинчининг "Гладбах" билан тузган шартномасида товон пули 39 млн евро этиб кўрсатилган. Бу футболчи учун катта нарх, сабаби битим пандемия бошланиши пайтида тузилган.
Футболчи жорий мавсум Германия Бундеслигаси доирасидаги 14та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 2та ассист қайд этди.



