
Қуръа натижаларига кўра, "Реал" Чемпионлар лигаси 1/2 финалида "Бавария" билан ўйнайди. Бу икки жамоа ўртасидаги 25 ва 26-тўқнашувлар бўлади. Шундай қилиб, клублар ўзаро ўйинлар сони борасида еврокубоклар рекордини янгилайди.
"Бавария" ва "Реал" ўртасидаги илк баҳс 25 апрель куни Мюнхенда, жавоб учрашуви эса 1 май куни Мадридда бўлиб ўтади.