"Реал" ва "Барселона" мухлислари учун ажойиб янгилик!

Aslanov Jasurbek
19 сен 2017, 12:53
"Реал" ва "Барселона" мухлислари бугундан бошлаб ўз севимли клубига тегишли бўлган янгиликларни осонликча топиши мумкин.

Ўзбекистондаги мухлислар кўпроқ қайси клубларга мухлислик қилишини ҳисобга олиб, сайтимизда испан грандлари ("Реал" ва "Барселона")ишқибозлари учун махсус бўлим ишга туширдик. Энди "Реал" ва "Барселона" ҳақидаги қайноқ хабарлар, мақолалар, видео ва суратларни шу ердан топишингиз мумкин. Сайтимизга компютердан кирадиган ўқувчилар саҳифанинг ўнг томонига эътибор қаратишса, у ерда "Барселона" ҳамда "Реал" логотиплари туширилган махсус бўлим мавжуд. Ўзингиз истаган жамоани танлаб, керакли янгиликлардан хабардор бўласиз.


Сайтимизга мобил телефондан кирувчи ўқувчилар бу бўлимларни саҳифанинг пастки қисмида, хабарларнинг охирида топиши мумкин.


Эслатиб ўтамиз, бу бўлимларда эълон қилинадиган баъзи хабарлар, сайтдаги асосий янгиликлар орасида чиқмаслиги мумкин. Ушбу ажойиб хушхабарни дўстларингизга ҳам етказинг ва сўнгги янгиликлардан биринчи бўлиб хабардор бўлинг. Сайтимиз ўқувчилари учун қулайликлар, лойиҳалар яратишда давом этамиз. Биз билан қолинг!

"Барселона" бўлими

"Реал" бўлими


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›