

25 ёшли аргентиналик футболчининг хизматларига Мадриднинг икки клуби – “Реал” ва “Атлетико” жиддий қизиқишмоқда.
Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.
Футболчининг жамоаси билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Илгарироқ Милан клуби раҳбарияти Мауро билан шартномани узайтириши ҳақида хабарлар берилганди.
Икарди жорий мавсумда А серияда 19 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 2 та голга ассистентлик қилганди.



