"Реал" туфайли "Тоттенхэм" Почеттинонинг маошини оширмоқчи

Aslanov Jasurbek
3 апр 2018, 18:14
"Тоттенхэм" раҳбарияти бошқа клубларнинг қизиқиши туфалйи жамоа бош мураббийи Маурисио Почеттинонинг маошини кўтаришга тайёр.

Маълумотларга кўра, "шпорлар" раҳбарияти аргентиналик мутахассиснинг йиллик маошини деярли уч бараварга оширмоқчи. Айни дамда у йилига 3 млн. фунт олади, янги шартнома бўйича эса маош 8,5 млн. фунтга айланиши мумкин. Почеттино хизматларига "Реал" жиддий қизиқиш билдираётган эди. "Қироллик клуби"дан ташқари ПСЖ, "Челси" ҳам уни нишонга олган. Агар янги битим имзоланса, у АПЛнинг энг кўп маош олувчи мураббийларидан бирига айланади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Telegraph