"Реал" тўпурар ҳужумчи билан 5 йиллик шартнома имзолаши расман маълум қилинди

Mirjalol Normatov
17 июн 2018, 15:07
"Реал" ҳужумчиси Рауль де Томас "Райо Вальекано"га ижарага берилганидан кейин жамоага қайтди.

У "қироллик клуби" билан 5 йиллик шартномага имзо чекишини расман маълум қилинди.

"Барчамизнинг ўз орзуларимиз бор. Бу клубга мен 8 ёшлигимда келганман. Ташлаётган ҳар бир қадамим билан "Реал"нинг футболчисига айланишим мумкинлигини ўйлаганман. Энди 5 йил давомида шу ерда ўйнайман. Барчага раҳмат", - деди футболчи.

2017/18 йилги мавсумда Томас "Райо" таркибида 24 гол киритди ва Примерога қайтишида ёрдам берди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/RayoVallecano