"Реал" Стерлинг учун 70 миллион фунт ва Бэйлни таклиф қилмоқчи

Alisher
4 ноя 2019, 18:23
"Реал" "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Раҳим Стерлингни харид қилмоқчи.

Хабарларга қараганда, испан клуби инглиз футболчиси учун 70 миллион фунт ва ярим ҳимоячи Гарет Бэйлни таклиф қилмоқчи.

"Реал" вакиллари унинг ўйинини Англиянинг Черногория ва Косово термаларига қарши ўйинларида кузатиб боришади.

"Реал" президенти Флорентино Перес Стерлингнинг нархи ошишини тушунган ҳолда трансферни имкон қадар тезроқ амалга оширмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›