"Реал Сосьедад" бош мураббийи: "Умид қиламизки, Месси ёмон кунини ўтказади"

Alisher
14 дек 2019, 18:25
"Реал Сосьедад" бош мураббийи Иманоль Альгуасиль "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси ҳақида гапирди.

Бугун, Ла Лига 17-тур доирасидаги "Реал Сосьедад" - "Барселона" ўйини бўлиб ўтади.

"Мессини тўхтатиб қолишнинг йўли йўқ. У кўплаб жамоалар ва мураббийларга қарши ўйнаган. У учун фақат ёмон кун бўлишига умид қилиш мумкин. 

Иккиланишсиз, у мен учун тарихдаги энг яхши футболчи. Уни доим ўзига яқин ва ўзидан паст савияли футболчилар ўраб олади", - дейди мураббий. 


Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›