

Натижада Зинедин Зидан жамоасининг мағлубиятсиз ўйинлар серияси 15 та ўйинга етди. “Реал” ушбу баҳсларнинг 10 тасида ғалаба қозонган, 5 тасида эса дуранг қайд этган. Сўнгги бор “Реал” 2019 йил 19 октябрида “Мальорка”га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганди.
Бу ҳозирча 2017 йил қайд этилган рекордан сўнг энг яхши натижа бўлиб турибди. 2016 йил апрелидан 2017 йил январига қадар Зидан жамоаси 40 та ўйинни мағлубиятсиз ўтказганди.


