“Реал” собиқ ҳужумчиси: “Неймар “Реал”га ўтишини жуда ҳам хоҳлардим”

27 авг 2019, 09:42
Предраг Миятович ПСЖ футболчиси трансфери ҳақида гапирди.

“Неймар “Реал”га келишини хоҳлардим. Бу менинг энг севимли футболчиларимдан бири. У “Реал”ни кучайтиради ва жамоага кўп нарса бера олади. “Реал” ҳам Неймар билан аниқ кучаяди. У жамоага “Барселона” ва “Атлетико” билан рақобатда, шунингдек, евроаренада ҳам ёрдам беради. Неймар “Бернабеу”га кўчиб ўтиши керак”,—дейди Миятович.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Goal.com