"Реал" собиқ футболчисини сотиб олиш учун курашдан чиқди

Mirjalol Normatov
14 дек 2024, 01:50
"Реал" Тео Эрнандесни "Милан"дан сотиб олиш фикридан қайтди.

Италия клуби футболчисининг трансфери учун 50 млн евро сўраган. "Реал" эса катта трансферлар амалга оширмоқчи эмаслигини билдирган. Маълумот учун, Тео 2017-19 йиллар давомида "Реал"да ўйнаган ва 15 млн евро эвазига "Милан"га сотиб юборилганди. Айни дамда Тео учун МЮ курашда қолмоқда.

Тео ушбу мавсумда А Сериянинг 12 ўйинида қатнашиб, 2тадан гол ва ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal