"Реал" собиқ футболчиси "Атлетико"га 40 миллион евро эвазига ўтиши мумкин
10 июн 2019 15:28
Янгиликлар
"Реал" собиқ футболчиси "Атлетико"га 40 миллион евро эвазига ўтиши мумкин
"Бетис" ярим ҳимоячиси Серхио Каналес фаолиятини Мадриднинг "Атлетико" клубида давом эттириши мумкин.
28 ёшли футболчи жамоани тарк этиш ниятида. "Бетис" эса Каналес билан хайрлашмоқчи эмас ва футболчи учун 40 миллион евро миқдорида товон пули сўраяпти. "Атлетико" эса бу пулни тўлашга тайёр.
Футболчи ўтган мавсум барча турнирларда 46 та ўйинда майдонга тушиб, 9та гол ва 3та ассистга эришган. У Севилья жамоасидан олдин "Реал", "Валенсия" ва "Реал Сосьедад" каби жамоалар шарафини ҳам ҳимоя қилган. У "Бетис"да 2018 йил июлидан бери ҳаракат қилиб келади.
"Бетис" 2018/19 йилги мавсумда Испания чемпионатини 10-ўринда якунлади. "Атлетико" эса 2-ўринни эгаллаган ҳолда Чемпионлар Лигаси гурух босқичини кафолатлади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Фикрлар